Эрон ТИВ наттоғи: босқинчи сионистларни жазолаш зарурий бир амрдир
Эрон ТИВ наттоғи, сионистик режимни Ғазо бўлгасига қарши ҳужум уюштириб Фаластин исломий жиҳод етакчиларидан бирини террор қилганини кесикн қоралади.
Эрон телерадокомпаниясининг кечанги хабарига кўра, Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий шунингдек уруш жиноятлари содир этгани туфайли, сионистик режим жинояткорларини Халқаро судларда муҳокама қилиш ва жазолашни таъкидлади.
Сайид Аббос Мўсавий Фаластин халқининг қонуний ҳаққи ва муқовиматини олқишлаб, ваҳдат ва муқовиматни Фаластинни босиб олганлар жинояткорларга қарши курашнинг ягона варианти эканлигини таъкидлади.
Эрон ТИВ наттоғи, сионистик режимнинг тажовузкор ва террорчилик ҳаракатлари қаршисида Халқаро ҳамжамият ва ташкилотларни пассив амал қилаётгани ва сукут қилишига ишора этиб, афсус билан айтганда, болаларни ўлдиришга ушбу қонхўр режим илгаригидек Фаластин ичкарисида ва ташқарисида фаластинликларни террор этишга давом бермоқда деб эълон этди.
Мўсавий шунингдек, Халқаро ва минтақавий ташкилотларни Фаластин мазлум халқини ҳимоя этишда ва сионистик режим террорчилиги ва жиноятларини қоралашда ўз вазифалари ва масъулиятга амал қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз яқинда сионистик режим қирувчи самолётларини Ғазо бўлгасига қарши ҳужумларида 4 нафар фаластинлик улар жумласидан Фаластин исломий жиҳод етакчиси Баҳо Абулато шаҳид бўлиб, яна 25 нафар жароҳат олган.