Ислом азиз пайғамбари Муҳаммад /с/ ва ул зот невараларидан бири Имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунлари муборак бўлсин!
Ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо /с/ ва ул зот невараларидан бири- , имомат ва вилоят осмонининг 6- чи ёрқин юлдузи ҳазрат имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунларида бутун Эрон ислом жумҳурияти қувонч ва шодликка тўлган.
Бугун ҳижрий-шамсий 1441 -чи йил рабеъулавал ойининг 17 чи куни, 2019 чи милодий йил ноябрь ойининг 15 чиси, ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зот невараларидан бири , имомат ва вилоят осмонининг 6 -чи ёрқин юлдузи Имом Жаъфар Содиқ /а/нинг валодат кунларига тўғри келади.
Исломий Эроннинг турли минтақалари халқидан иборат шиалар ва суний мазҳабидаги мусулмонлар ҳам масжидлар, уй-манзиллар, кўча ва магазинларини рангли чирорқлар ва байроқчалар билан безатиб, пишириқ ва ширинликларни тақдим этишлари билан ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зот невараларидан бири имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунларини кенг нишонлашмоқда.
Ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунларида шиа ва сунний мазҳабидаги мусулмонларнинг биргаликда қатнашиши ислом уммати ўртасидаги ҳамдиллик ва ҳамжиҳатликнинг энг гўзал жилваларидандир.
Суннат аҳли тарихи асосида рабеъулаввал ойининг 12- чи куни ва шиалар тарихи нуқтаи назаридан рабеъулавва ойининг 17- чи куни ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунларига тўғри келди.
Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ташаббуслари билан рабеъулаввал ойининг 12 чи ва 17 кунлари оралиғи мусулмонлар учун " Ваҳдат ҳафтаси " дея номланган.