Ислом азиз пайғамбари Муҳаммад /с/ ва ул зот невараларидан бири Имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунлари муборак бўлсин!
(last modified Fri, 15 Nov 2019 11:08:13 GMT )
ноябр 15, 2019 16:08 Asia/Tashkent
  • Ислом азиз пайғамбари Муҳаммад /с/ ва ул зот невараларидан бири Имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунлари муборак бўлсин!

Ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо /с/ ва ул зот невараларидан бири- , имомат ва вилоят осмонининг 6- чи ёрқин юлдузи ҳазрат имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунларида бутун Эрон ислом жумҳурияти қувонч ва шодликка тўлган.

Бугун ҳижрий-шамсий 1441 -чи йил рабеъулавал ойининг 17 чи куни, 2019 чи милодий йил ноябрь ойининг 15 чиси, ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зот невараларидан бири , имомат ва вилоят осмонининг 6 -чи ёрқин юлдузи Имом Жаъфар Содиқ /а/нинг валодат кунларига тўғри келади.

Исломий Эроннинг турли минтақалари халқидан иборат шиалар ва суний мазҳабидаги мусулмонлар ҳам  масжидлар, уй-манзиллар, кўча ва  магазинларини рангли чирорқлар ва байроқчалар билан безатиб,  пишириқ ва ширинликларни тақдим этишлари билан ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зот невараларидан бири имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунларини кенг нишонлашмоқда.

Ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунларида шиа ва сунний мазҳабидаги мусулмонларнинг биргаликда қатнашиши  ислом уммати ўртасидаги ҳамдиллик ва ҳамжиҳатликнинг энг гўзал жилваларидандир.

Суннат аҳли тарихи асосида рабеъулаввал ойининг 12- чи куни  ва шиалар тарихи нуқтаи назаридан рабеъулавва ойининг 17- чи куни ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунларига тўғри келди.

Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ташаббуслари билан рабеъулаввал ойининг 12 чи ва 17 кунлари оралиғи мусулмонлар учун " Ваҳдат ҳафтаси " дея номланган.

 

Ёрлиқ