Генерал Рашид: Америка ӯз аскарларининг ҳаётини ҳимоя қилишга масъул эканлигини унутмасин
Ҳазрат Хотамул Анбиё (с) ҳарбий Марказининг қӯмондони деди: Америка ӯз аскарларининг ҳаётини ҳимоя қилишга масъул эканлигини унутмаслиги, шу сабабли Форс Кӯрфази ва Ҳурмуз бӯғозидаги бемаъни фаолиятларига чек қӯйиши лозим.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Ҳазрат Хотамул Анбиё (с) ҳарбий Марказининг қӯмондони генерал Ғуломали Рашид бугун Симнонда "Вилоят осмонининг мудофаачилари--98" ҳарбий машқларини ӯтказиш жараёнида Эрон халқининг душманлари, жумладан Америкага қарата деди: урушнинг олдини олиш учун гапнинг ӯзи етарли эмас, амал қилиш ҳам лозим.
Эрон Армияси Эрон тупроғи ва унинг халқи манфаатларини ҳар қандай таҳдиддан қатъий ҳимоя қилишини таъкидлаган генерал Рашид илова қилди: Эрон Армияси ва Исломий Инқилоб Соқчилар Корпусининг қуруқликдаги ва денгиз кучлари, шунингдек Эрон Армияси Ҳарбий Ҳаво кучларига қарши тизими ва Исломий Инқилоб Соқчилар Корпусининг Ҳаво-космик тизимидан иборат мамлакат Қуролли Кучлари Эрон Халқи манфаатларини мудофаа қилиш жабҳасида кун сайин такомиллашиб бормоқда.
Ҳазрат Хотамул Анбиё (с) ҳарбий Марказининг қӯмондони илова қилди: Исломий Жумҳурият ҳеч қачон уруш тарафдори эмас, аммо ҳар қандай таҳдидни йӯқ қилишга доимо тайёрмиз!