Жаҳонгирий: Эрондаги тартибсизликларда аралашган мамлакатларга қаттиқ жавоб қайтарамиз
(last modified Sat, 23 Nov 2019 09:54:44 GMT )
ноябр 23, 2019 14:54 Asia/Tashkent
  • Жаҳонгирий: Эрондаги тартибсизликларда аралашган мамлакатларга қаттиқ жавоб қайтарамиз

Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи муовини, минтақа режимларини Эрондаги сўнгги тартибсизликларда аралашгани исботланса, уларга қаттиқ жавоб қайтаради, деб айди.

Эрон телерадиоокмпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон президентининг биринчи моувини Исҳоқ Жаҳонгирий минтақа мамлакатлари,  Эронга нисбатан ҳурмат- эҳтиром билан муносабатда бўлишлари лозим, акс ҳолда Эрон уларга қаттиқ жавоб қайтаради деб изоҳлади.

Исҳоқ Жаҳонгирий  АҚШ давлатини  санкциялар қўллаши билан Эрон иқтисод системасига зарар етказишни мақсад қилганди аммо бу ёвуз мақссадига эриша олмаганига тўхталиб,  АҚШ давлатининг Эронга қарши санкцияларини мағлуб бўлгани ортидан  тартибсизликлар келтириб чиқариш йўли орқали Эронга зарба беришга уринди аммо унинг барча фитналари мувафаққиятсизликка учради деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз 15 ноябрь куни Эронда бензин нархини ўзгариштириш лойиҳасини ижро этилиши,  Теҳрон ва Эроннинг айрим шаҳарларида халқ эътирозларига сабаб бўлди аммо  олдин тайёргарлик кўрган бир гуруҳ авбош ва безорийлар эътирозчилар орасига кириб умумий мол- мулк ҳатто банклар, амбулаториялар, тез тиббий хизмат ва бошқа транспортларга зарар етказишди.

Ўтган кунлар ичида Эроннинг турли шаҳарларининг халқи,  кўча -намойишлар ўтказиши билан тартибсизликларни келтириб чиқарганлардан узоқлашиш ҳамда уларнинг ёвуз ҳатти ҳаракатларидан нафратланиш билдириб, мамлакат хавфсизлиги ва қудратини ҳимоя этдилар.