Эрон учувчисиз учоқлар ишлаб чиқариш арсасида ўз-ўзини таъминлаш даражасига етди
(last modified Sun, 24 Nov 2019 09:58:24 GMT )
ноябр 24, 2019 14:58 Asia/Tashkent
  • Эрон учувчисиз учоқлар ишлаб чиқариш арсасида ўз-ўзини таъминлаш даражасига етди

Эрон армияси пиёда кучлари қўмондони Эрон ислом жумҳуриятини учувчииз учоқлар технологияси арсасида ўз- ўзини таъминлаш даражасига етганини маълум этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Теҳронда Эрон армияси пиёда кучлари қўмондони генерал Каюмарс Ҳайдарий  Эрон қуролли кучлари кундан кунга  янги ва модерн учувчисиз учоқлар билан таъминланмоқда ва Эрон давлати бу арсада ўз- ўзини таъминлаш дарасасига етган деб изоҳлади.

Генерал Ҳайдарий  Эрон армияси пиёда кучларида чуқур ўзгаришлар лойиҳаларни ижро этилганига ишора қилиб, Эрон армияси пиёда кучларининг барча бўлинмалари  таҳдидларни кузатиб чиқарган хулосалари билан мос раившда  ўзгартирилмоқда, деб қўшимча қилди.

2016 чи йилнинг 31 август кунида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳил  Узмоъ  Хоманаий Эрон Мудофаа вазири, масъуллари ва тадқиқотчилари тўпламида  мудофаа потенсиалини оширишни Эрон ислом жумҳуриятини қонуний ҳаққи эканлигини таъкидлашганди.

Инқилоб Раҳбари уша пайтда,  зўравон,  мустамликачи  ҳамда инсонийлик, ахлоқ ва виждони жуда кам бўлган  ва боқша мамлакатларга ҳужум қилиш ва бегуноҳ инсонларни ўлдиришдан аямайдиган режимлар  қаршисида тура олишда мудофаа тизимини юксалтириш табиий бир ҳолдир, чунки зўравон қудратлар  Эрон қудратини сезмасдан  минтақада хавфсизликни таъминлаш қийиндир деб айтгандилар.