Ироқчи: дунё давлатлари ядровий келишувни сақлаш ва ижро этилишига нисбатан масъулиятни ҳис қилиши лозим
(last modified Sun, 01 Dec 2019 11:04:52 GMT )
декабр 01, 2019 16:04 Asia/Tashkent
  • Ироқчи: дунё давлатлари ядровий келишувни сақлаш ва ижро этилишига нисбатан масъулиятни ҳис қилиши лозим

Эрон ТИВ раҳбаринининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари ядровий келишув Халқаро миқёсидаги дипломатик ютуқ бўлиб, дунё мамлакатлари уни риоя қилиш, ижро этиш ва сақлаб қолишига нисбаттан масъулиятни ҳис қилишлари даркор деб айтди.

Хитойга борган Эрон ТИВ ўринбосари Сайд Аббос Ироқчи  бугун  Хитой ТИВ раҳбари муовини билан маслаҳатлашув йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот конферецияда  Халқаро ядровий келишувни кўпёқлама ютуқ эканлигини таъкидлаб, ядровий келишув БМТ хавфсизлик кенгаши меъёрлари билан муносиб бир келишув бўлиб, БМТнинг 2231 чи сонли резлюцияси бу келишувни ратификация қилган деб изоҳлади.

Ироқчи шунингдек Халқаро ядовий келишувдан чиқиши учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоларидан бири бўлган АҚШ қарорини мазкур хавфсизлик кенгаш қонунларни оёқ ости этишдан ўзга нарса эмаслигига тўхталиб, АҚШ давлати нафақат ушбу муҳим Халқаро келишувдан чиқмади, балки келишувдаги бошқа мамлакатларни ҳам бу келишувдан чиқишлари учун босим ўтказмоқда ва бундай ҳатти - ҳаракатини бошқа мамлакатлар қабул қиишлари мумкин эмас деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари муовини ўз сўзларида  Халқаро ядровий келишувдаги Эрон мажбуриятларини камайтирилишига ишора қилар экан,  Эроннинг келишувдаги ўз мажбуриятларини камайтириши бу келишувдан чиқиши маъносида эмас балки бу келишувни нажот бериш демакдир. Мазкур келишувнинг 36 -чи моддаси асосида  томонлар  бундай масалалар учун ихтилофларга ечим топиш ва механизимларни тартибга солиш қудрати ва имкониятига эгалар деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ