Абутуробифард: Америка санкцияларига қарамай, Эроннинг тижорат ҳажми мақтовга сазовор
(last modified Fri, 06 Dec 2019 12:45:14 GMT )
декабр 06, 2019 17:45 Asia/Tashkent
  • Абутуробифард: Америка санкцияларига қарамай, Эроннинг тижорат ҳажми мақтовга сазовор

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми деди: бугун Эрон илмий ва муҳандислик доираларда ном чиқарган, Американинг санкцияларига қарамай, Эроннинг тижорат ҳажми мақтовга сазовор.

Меҳр ахборот агентлигининг хабарига кӯра ҳужжатул ислом вал муслимин Саййид Муҳаммадҳасан Абутуробифард Теҳрон жума намозининг хутбаларида деди: Америкага қатъий қаршилик кӯрсатиш, яъни илм-фан ва янги технологилар тараққиёти йӯлида ҳаракат қилиб, янги технологиялар  ва илм-фандан тижорат мақсадларида фойдаланиш натижасида аҳоли жон бошига юксак даромадли янги қудратли Эронни яратишдир.

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми бугунги хутбаларида бензин нархининг кӯтарилишига сабаб бӯлган ислоҳот тарҳига ишора қилиб илова деди: сиёсий ва илмий назариётчилар, ҳамда Эроннинг буюк халқи томонидан қӯллаб-қувватланиши воситасида бирдамлик ва миллий иқтидор режасига айланиши мумкин бӯлган бу муҳим тадбир  бегоналар ҳамда хорижий жосуслик хизматларининг суйиистеъмол қилиш заминаларига айланмаслиги керак эди.

Абутуробифард илова қилди: кейинги ҳодисалар натижасида зарар кӯрган хонадонларга  кӯмаклашиш барча давлат масъуллари учун биринчи даражали вазифа  бӯлиши керак.