Патрушев АҚШни ИШИД жангариларини Афғонистонга ўтказишда айблади
(last modified Wed, 18 Dec 2019 10:12:45 GMT )
декабр 18, 2019 15:12 Asia/Tashkent
  • Патрушев АҚШни ИШИД жангариларини Афғонистонга ўтказишда айблади

Россия миллий хавфсизлик кенгаши котиби Афғонистоннинг турли минтақаларида террорчи гуруҳларнинг кенг -қамрволи ва хавотирланарли фаолиятига ишора қилиб, АҚШ давлати ИШИД террорчиларини Афғонистон ҳудудларига ўтказиши билан террорчиларни қўллаб- қувватламоқда деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугунг Россия миллий хавфсизлик кенгаши котиби Никоалй Патрушев  Теҳронда ўтказилаётган " Минтақавий хавфсизлик музокараларнинг иккинчи йиғилиши" да  АҚШнинг Афғонистондаги иштирокига тўхталиб,  Афғонистонда АҚШ ҳарбий иштирокидан 18 йил ўтиб бориши билан бу мамлакатда нотинчликлар ва нобарқарорликлар тобора ошиб борган ва  Афғонистоннинг бегуноҳ халқини қурбон бўлиши ҳамда хунрезликлар илгаригидек давом этмоқда деб таъкидлади.

Патрушев шунингдек  сўнгги  ҳисоб -китобларга кўра,  Афғонистон ҳудудларида ИШИД террорчи гуруҳининг 2500  нафардан 4 минг нафаргача жангарилари жойлаштирилган деб қўшимча иқлди.

Россия миллий хавфсизлик  кенгаши котиби  Афғонистонда гиёҳванд моддалар контрабандасини   минтақадаги террорчиларни молиявий даромади манбаларидан эканлигини баён этар экан,  террорчи гуруҳлар йилида гиёҳванд моддалар контрабандасидан 600 миллион доллар даромад касб этишади деб аниқлик киритди.

Николай Патрушев ўз сўзларида  АҚШ ва Толибон гуруҳи ўртастдаги музокараларни нотўғри йўл эканлиги ҳамда ҳеч қандай таъсирга эга бўлмаганини таъкидлаб,  ҳозирги вазиятдан қутулиш ҳамда миллий ҳал йўлни топиш учун Афғонистоннинг қонуний давлати ва Толибон гуруҳи ўртасида воситасиз музокаралар ўтказилиши лозим деб эълон этди.

Эрон ислом жумҳуриятининг миллий хавфсизиги бўйича олий кенгаши котиблиги ташаббуси ва мезбонлиги билан ўтказилаётган бир кунлик бу йиғилиш Афғонистон ва терроризмнинг турли хилларига кўптомоналама қарши кураш олиб бориш мавзусига бағишланган.

Ёрлиқ