Тожикистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Афғонистон шимолида террорчиларни кўпайишидан хавотир билдирди
Тожикистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Афғонистон шимолида террорчи гуруҳлар жангарилари сонини ошишини кенгайиб бораётган таҳдид эканлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Тожикистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳаммадали Ватанзода Теҳронда ўтказилган " минтақавий хавфсизлик музокаралари конференциясининг иккинчи йиғилиши"да сўзлаган нутқида, Афғонистон хавфсизлиги минтақа мамлакатлари айниқса қўшни мамлакатлар хавфсизлиги билан чамбарчасб боғлиқ эканлигини таъкидлаб, коллектив ҳамкорликлари билан 40 йилдан бери давом этаётган Афғонистон уруши ва нотинчликларини тўхтатишимиз керак деб айтди.
У Афғонистон шимолида террорчи гуруҳларни кўпайишидан хавотир билдириб, бу вазиятни Марказий Осиё хавфсизлиги учун жиддий таҳдид эканлигини қўшимча қилди.
Тожикистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби шунингдек Афғонистон шимолида террорчи гуруҳлар жангарлари сонини ошишига эътибор бериб бу минтақада террорчи гуруҳлар томонидан мустақиб ир ҳукуматни ташкил этилишини эҳтимоли ҳам бор деб таъкидлади.
Ватанзода ўз сўзларида камбағаллик ва қолоқликни террорчи гуруҳларни минтақанинг айрим ёшларини ўз сафига жалб этиши ва Афғонистон шимолида нуфузини кучайишининг сабабларидан эканлигини эълон этди.