Эрон ТИВ раҳбари Уммон давлатининг масъуллари билан учрашиб, мулоқот қилди
Масқат шаҳрига сафар қилган Эрон ташқи ишлар вазири уммонлик масъуллар билан учрашиб, музокара ўтказди.
Бугун бўлиб ўтган Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ва Уммон ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алавий музокараларининг иккинчи босқичида томонлар иккитомонлама муносабатлар хусусан савдо- иқтисодий масалалар юзасидан фикр алмашишди.
Икки мамлакат ТИВ раҳбарлари маслаҳатлашувларининг биринчи раунди кеча бўлиб ўтганди.
Муҳаммаджавод Зариф бугун шунингдек Уммон подшоси Султон Қобус идорси вазири генерал Аннуъмоний билан ҳам мулоқот қилди ва томонлар ҳар икки давлат ўртасида дўстона ва биродарлик алоқаларни кенгайтириш масаласини муҳокама қилишди.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек бугун Уммон подшоси муовини Фаҳд бин Маҳмуд билан учрашди.
Бу учрашувда ҳам томонлар минтақа ва Халқаро арсасидаги ўзаро ҳамкорилклар ва алоқаларни кўриб чиқишди.