Генерал Мўсавий: Эрон армияси душманларнинг ҳар қандай хатоликига қаътийлик билан жавоб қайтаради
Эрон армияси Бош қўмондони Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари доимо ерда, ҳаво ва денгизда ўз маъмурияти ва миссиясини ижро этмоқда ва душман томонидан кичик бир хатолик юзага келганида уларга қарши қатъийлик билан жавоб қайтаради деб изоҳлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон армияси Бош қўмондони генерал Сайид Абдураҳим Мўсавий Эрон жанубидаги Шероз вилоятида армия пиёда кучларининг тезкор ва авиация бўлинмалари тактик машғулотлари жараёнини бориб кўрганида мазкур машқларда фойдаланган барча қурол яроқлар ва тажҳизотлар Эрон армиясининг ички потенсиалига таяниши намоён этди деб изоҳлади.
Генерал Мўсавий ўз сўзларида армия бор куч- қудрат билан душманлар қаршисида Эрон халқини ҳимоя этади деб эълон этди.
2016 чи йилнинг 31 августида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, Эрон мудофаа вазири, тадқиқотчилари, Эрон мудофаа вазирлиги мутахассислари тўпламида, мудофаа қудратини ошириш Эрон ислом жумҳуриятининг қонуний ҳаққи эканлигини таъкидлагандилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ушбу суҳбатларида зўравон қудратлар, босқинчилар, ҳатто бир зарра инсоният, виждон ва ахлоқққа эга бўлмаган режимлар ҳоким бўлган ва турли мамлакатларга ҳужум қилиб бегуноҳ инсонларни оммавий қирғин этилаётган бугунги жаҳонда мудофаа системаларни кучайтириш табиий ва қонуний ҳаққимиздир чунки бу қудратлар Эрон қудратини сезмаганида хавфсизлик ҳам таъминланмайди деб эълон этгандилар.