Генерал Мўсавий: АҚШ террорчилик амалиётини оқлаш мақсадида Эроннинг 52 объектига ҳужум қилишни иддао қилмоқда
(last modified Sun, 05 Jan 2020 11:05:57 GMT )
Январ 05, 2020 16:05 Asia/Tashkent
  • Генерал Мўсавий: АҚШ террорчилик амалиётини оқлаш мақсадида Эроннинг 52 объектига ҳужум қилишни иддао қилмоқда

Эрон ислом жумҳурияти армиясининг Бош қўмондони, АҚШ президенти ижро этган террорчилик амалиётини оқлаш мақсадида Эроннинг 52 объектига ҳужум қилишни иддао қилмоқда деб айтди.

Дональд Трамп Твиттер саҳифасидаги янги сўзларида  Эрон давлати  генерал Қосим Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ ҳаракатига аксиламал кўрсатиш мақсадида, минтақадаги АҚШ марказлари ва манфаатларига зарба берса, Вашингтон ҳам Эрон ичкарисидаги 52 объектларига зарба беради деб иддао қилди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти армияси Бош қўмондони генерал Сайид Абдурраҳим Мўсавий  Теҳронда  Эрон армияси  ҳаво кучларининг собиқ қўмондони Мансур Сатторий шаҳодатининг 25 чи йиллигида мухбирларга берган интервьюсида,  АҚШ президентини Твиттер орқали Эронга қарши таҳдидларига тўхталиб,  АҚШ давлати генерал Сулаймонийни терроризмдан кейин ўз обру эътиборини сақлаш учун бундай сўзлар ва иддаолар билдирмоқда деб таъкидлади.

Генерал Мўсавий шунингдек  АҚШ давлатини генерал Сулаймонийни шаҳодатга етказишдаги ҳатти-ҳаракати ёвузлик, қабул этиб бўмайдиган ва бутун дунёда ҳам оқлаб бўлмайдиган жиноят эди, бинобарин  улар  ўзининг ноинсоний ҳатти-ҳаракатини оқлаш  мақсадида мантиқсиз сўзларни билдиришмоқда деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ