Январ 07, 2020 11:23 Asia/Tashkent
  • Теҳронда  шаҳид Сулаймоний билан видолашув маросимида 7 миллион эронликлар қатнашдилар

Эроннинг исломий таблиғотлар бўйича мувофиқлаштириш раиси ўринбосари кеча Теҳронда Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони генерал шаҳид Қосим Сулаймоинй билан видолашув маросимларида 7 миллион нафар қатнашганини маълум қилди.

Алолам телеканалининг хабар қилишича, кеча Эроннинг исломий таблиғотлар бўйича мувофиқлаштириш раиси ўринбосари Нусратуллоҳ Лутфий  ушбу маълумотни эълон этиши билан шаҳид Қосим Сулаймоний ва унинг шаҳид ёронлари билан видолашув маросимида қатнашгани учун Эрон халқига  миннатдочилик билдирди.

 Айтиш керакки муқовимат жабҳаси шаҳидларининг пок жасадлари билан видолашув маросимлари  шанба куни Ироқнинг Ҳарамайн Козимайн, Бағдод, Карбало ва Нажаф шаҳарларида якшанба куни  Эронга келтириб Аҳвоз, сўнг Машҳад шаҳарларида миллионлаб эронликлар иштироки билан ўтказилганди.

Кеча ҳам шаҳидлар билан видолашув маросимлари Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтди.

Айтиш керакки бугун Эрон жанубидаги Кирмон шаҳрида  исломнинг  буюк қўмондони ва шаҳиди Ҳож Қосим Сулаймонийни дафн этиш маросимлари  ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ