Лорижоний: Пентагоннинг барча масъуллари ва уларга қарам бўлган ташкилотлар террорчидир
Эрон парламенти раиси АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагоннинг барча қўмондонлиги аъзолари, унга қарам муассаса ва компаниялар ҳамда генерал Қосим Сулаймонийни террор этганлар, буюртмачилари ва қўмондларининг барчаси террорчи ҳисобланади деб айтди.
Бугун Эрон парламенти йиғилишида Қосим Сулаймонийни террор этилгани жавобан АҚШдан қасос олиш тўғрисидаги 3 лойиҳа аксарият овоз билан қабул қилинди.
Эрон парламенти ахборот агентлигига кўра, Эрон парламенти раиси бу лойиҳани шарҳлар экан, АҚШ марказй қўмондонлиги штаби аъзоларини террорчи бўлишидан ташқари бу мамлакат Мудофаа вазирлиги ва унга қарам ташкилотларнинг барчаси террорчи ташкилотлар ҳисобланади деб эълон этди.
Лорижоний шунингдек генерал Сулаймонийни муқовамат жабхасини асосий шахсияти эканлигига тўхталиб, Эрон парламенти ҳижрий- қамарий 1398- чи йилнинг сўнгги икки ойида /январь ва февраль/ минтақада муқовимат масъулиятини зиммага олган Қуддус бўлинмалари сара кучларини ҳимо қилиш мақсадида 200 миллион евро ажратиш қарорига келган деб аниқлик киритди.
Эрон парламенти намояндалари бу йиғилишда " АҚШга ўлим", " сиоинстик режимга ўлим" шиорларини эълон этдилар.
Лорижоний ҳам мажлим якунида АҚШ президентига хитобан ўз қарорингизнинг оқибатларини кутиб туришингиз керак деб таъкидлади.