Эрон- Ўзбекистон ўйини дуранг натижа билан якунланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i49559-Эрон_Ўзбекистон_ўйини_дуранг_натижа_билан_якунланди
Таиландда ўтказилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ҳам ўз иштирокини бошлади. Биринчи турда амалдаги чемпион Ўзбекистон Эрон билан 1:1 ўйнади.
(last modified 2020-01-09T14:16:59+00:00 )
Январ 09, 2020 19:16 Asia/Tashkent
  • Эрон- Ўзбекистон  ўйини дуранг натижа билан якунланди

Таиландда ўтказилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ҳам ўз иштирокини бошлади. Биринчи турда амалдаги чемпион Ўзбекистон Эрон билан 1:1 ўйнади.

Сптуник сайтига кўра, Биринчи бўлимда рақибидан ҳар томонлама устунлик қилган Любинко Друлович шогирдлари 40-дақиқада Ислом Қобиловнинг пенальтидан киритган голи эвазига танаффусга кичик ҳисобдаги устунлик билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимда эронлик футболчилар мувозанатни тиклай олдилар. Ризо Деҳғони 58-дақиқада ўзбекистонликлар дарвозасини ишғол қилди. Жамоалар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.

Шу тариқа Любинко Друлович шогирдлари мусобақани дуранг билан бошлади. Гуруҳнинг иккинчи ўйини Жанубий Корея ва Хитой олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.