Эрон қуролли кучлари Бош штаби украиналик йўловчи самолётни қулаши хусусида маълумотларини эълон этди
(last modified Sat, 11 Jan 2020 06:42:23 GMT )
Январ 11, 2020 11:42 Asia/Tashkent
  • Эрон қуролли кучлари Бош штаби украиналик йўловчи самолётни қулаши хусусида маълумотларини эълон этди

Эрон қуролли кучлари Бош штаби Теҳрон атрофида ҳалокатга учраган украиналик йўловчи самолётнинг қулаши ҳақидаги маълумотларини тарқатди.

Эслатиб ўтамиз,  чоршанба куни Украина авиакомпаниясига тегишли Боенг 737 русумли йўловчи самолёт  Теҳрондаги Имом Хумайний /р.а/ номидаги аэропорт яқинида ҳалокатга учради ва бу ҳодиса натижасида унинг 167 нафар мусофирлари ва 9 нафар самолёт хизматчилари ҳалок бўлдилар.

Бугун,  Эрон қуролли кучлари Бош штаби  тарқатган баёниясида,  Эрон ҳудудларини нишонга олиш мақсадидаги АҚШ ҳарбий террорчи қўмондонлиги ва бу мамлакат президентининг кўп таҳдидлари  ҳамда  минтақа осмонида таҳдидли ҳааркталарни ошиши ортидан  Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари  ҳар қандай эҳтимолий таҳдид ва ҳужумларга қатъий жавоб қайтариш учун шай ҳолатга келтирилганди деб эълон этди.

Мазкур баёнотда келтирилишича,  Эрон томонидан Ироқдаги АҚШ террорчи ҳарбийлари базаларини ракета билан нишонга олинганининг биринчи соатларида  бу ҳарбий террорчи базалардан Эрн атрофида таҳдидли ва уруш мақсаддаги парвозлар ошиб борди  ва радарлар орқали осмонда айрим ҳаракатлар мушоҳада этилди. Бу масала Эроннинг ҳаво ҳужумларга зид системларини шай ҳолатга келтирилиши ва доимо тайёр бўлишига сабаб бўлди.

Эрон қуролли кучлари штаби шунингдек  шундай бир нозик ва бўҳронли шароитда  Имом Хумайний /р.а/ аэпорортидан Украинанинг 752 йўловчи самолёти парвоз қила бошлаган ва айланиш пайтида  Ислом Инқилоб соқчилар корупсининг ўта нозик ҳарибй марказига яқиқ масофада ҳаракатини давом эттирганида, бехосдан бу самолёт нишонга олинади деб қўшимч қилди.

Эрон қуролли кучлар Бош штаби мазкур маълумотида  бу қайғули ҳодисада қурбон бўлган аҳли- оилаларига чуқур ҳамдардлик билдириб  Эрон қуролли кучлар даражасидаги амалиётлар жараёнида асосий ислоҳотлар ўтказиб бундай ҳодисалани такрорлашини олдини олиши  ва зудлик билан бу ҳодиса сабабчиларини Эрон қуролли кучлар судига таништириб, уларга нисбатан қонун асосида чоралар кўришига ваъда берди.

 

 

Ёрлиқ