Инқилоб раҳбари украиналик йўловчи самолётнинг қулаши ортидан Эрон қуролли кучлари Бош штабига дастур бердилар
(last modified Sat, 11 Jan 2020 10:43:03 GMT )
Январ 11, 2020 15:43 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари украиналик йўловчи самолётнинг қулаши ортидан Эрон қуролли кучлари Бош штабига дастур бердилар

Ислом Инқилоби соқчилар раҳбари чиқарган дастурида Эрон қуролли кучлари Бош штабини украиналик йўловчи самолётнинг қулашида камчиликларга йўл қўйилгани ва эҳтимолий айбловларни сўраб сураштириш ва батамом аниқлашга вазифадор этдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муазам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  украиналик йўловчи самолётнинг қулаши хусусидаги Эрон қуролли- кучлари Бош штаби ўрганишлари натижалари ҳамда бу ҳодисада инсон хатоси билан юз бергани исботланганидан хабар топганидан кейин,  ўз мурожаатида ҳодиса қурбонлари аҳли- оилаларига қайта ҳамдардлик билдириб, бундай ҳодисани такрорлмаслиги учун Эрон қуролли кучлари Бош штаб квартираси  масъулларини эҳтиёткорлик ва барча қонунларга риоя қилишга чақирдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  бу ҳодисада  қурбон бўлганларга Парвардгор даргоҳидан мағфират ва қурбонлар аҳли- оилаларига сабр жамил тиладилар.

Эслатиб ўтамиз,  чоршанба куни Украина авиакомпаниясига тегишли Боенг русумли йўловчи самолёт Теҳрондаги Имом Хумайний /р.а/ номидаги аэропорт яқинида ҳалокатга учради ва бу ҳодиса натижасида унинг 167 нафар мусофирлари ва 9 нафар самолёт хизматчилари ҳалок бўлдилар.

Бугун,  Эрон қуролли кучлари Бош штаби  тарқатган баёниясида,  Эрон ҳудудларини нишонга олиш мақсадидаги АҚШ ҳарбий террорчи қўмондонлиги ва бу мамлакат президентининг кўп таҳдидлари  ҳамда  минтақа осмонида таҳдидли ҳааркталарни ошиши ортидан  Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари  ҳар қандай эҳтимолий таҳдид ва ҳужумларга қатъий жавоб қайтариш учун шай ҳолатга келтирилганди деб эълон этди.

Ёрлиқ