Мўсавий: Европани мустақил бўлмагани сабаб Халқаро ядровий келишув натижасиз қолмоқда
Эрон ТИВ наттоғи, Европа давлатларини АҚШга пайравлик қилишга мажбур бўлгани ҳамда ирода ва мустақиллигини бой бергани туфайли Халқаро ядровий келишувдаги Эроннинг барча ҳатти-ҳаракати ва ташаббуслари натижасиз қолмоқда деб айтди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий матбуот конференциясида, Халқаро ядровий келишув Европа давлатлари учун кўптомоналма бир келишув сифатида муҳим бўлганида улар амалий ҳатти -ҳаракатларига ўтишлари лозимлигини таъкидлаб, Европа давлатларини Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилиб, мустақил бўлиш ва ё АҚШ сиёсатларига қарам бўлишдан бирини сайлаш қарорини аниқлашиши лозим деб айтди.
Мўсавий ўз сўзларида, Эрон ТИВ раҳбарини Давосдаги Халқаро иқтисод ассамблеяси йиғилишида қатнашиш учун Швецарияга сафар қилиши кутилганига тўхталиб, Муҳаммаджавод Зарифни расман даъват этилгани билан бир пайтда, муқобил томон бирёқлама равишда кузатилган дастурларини ўзгартирди ва шу сабабдан бу сафар амалга оширилмади деб қўшимча қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, шунингдек, Ироқ хавфсизлиги, миллий ҳокимияти ва яхлитлигини Эрон учун аҳамиятли эканлигини баён этар экан, Эрон ҳардоим бегона ҳарбийлари Ироқ ички ишларида аралашмаслигини таъкидлаб келган, деб аниқлик киритди.
Мўсавий Форс кўрфазида Жанубий Кореянинг ҳарбий иштироки мавзусига тўхталиб, Эрон давлати Жанубий Кореяга бундай ҳатти -ҳаракатни қабул қилиб бўлмайдигани ва АҚШнинг фитналари доирасида эканлиги ҳамда Теҳрон-Сеулнинг қадимий, дўстона алоқаларига зид эканлигини эълон этган деб айтди.