Зариф: Европани АҚШга бўйинсунгани фожеадан ўзга нарса эмас
(last modified Sat, 25 Jan 2020 12:33:35 GMT )
Январ 25, 2020 17:33 Asia/Tashkent
  • Зариф: Европани АҚШга бўйинсунгани фожеадан ўзга нарса эмас

Эрон ташқи ишлар вазири, Европани АҚШга қарам бўлиб қолгани ва бўйинсунганини фожеа эканлигига тўхталиб, Европа давлатлари АҚШ президенти Дональд Трамп қаршисида тура олиш қудратига эга эмаслар деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф бугун тарқатилган Германиянинг Шпигель газетасига берган интервьюсида,  Европа тройкаси яъне Германия, Англия ва Франция давлатларини Халқаро ядровий келишувдаги ихтилофларга ечим топиш механизмидан фойдаланшларининг эҳтимолига ишора қилиб, Европа давлатлари  шундай бир механизмини фаоллаштириш учун қонуний ҳеч қандай далилга эга эмаслар деб изоҳлади.

Зариф ўз сўзларида  Россия ва Хитойни бу масалада Эрон билан бир хил қарашини баён этар экан, Европа давлатлари  ўзини буюк бир қарамақаршиликка тайёр этиши лозим деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек,  Эронни  NPT дан чиқиш билан таҳдид этгани тўғрисидаги саволга жавобан,  Эронни NPT дан чиқиши ядровий қурол ишлаб чиқариш маъносида эмас, чунки ислом жумҳурияти ахлоқий ва иймон- эътиқод асосида атом бомба ишлаб чиқариш пайида эмас деб аниқлик киритди.

Зариф ўз сўзларида  АҚШ томонидан Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони нуфузли генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганига тўхталиб,  АҚШ, Европа ва Халқаро ҳамжамият ҳам  ИШИДга қарши курашда генерал Сулаймонийни олдида қарздор бўлганини била олиши керак деб таъкидлади.

Муҳаммаджавод Зариф  генерал Сулаймонийни АҚШ террорчилари томонидан террор этилганидан кейин минтақада кескинликлар ҳам кўпайиб боришини баён этар экан,  минтақа халқи АҚШнинг ушбу терактига қатъий жавоб қайтаради деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари  генерал Қосим Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ жиноятлари Яқин Шарқда АҚШга нисбатан нафратларни тобора кўпайишига замин яратди.