Ироқнинг Эронга қарши жанг бошлаганида Эрон халқининг муқаддас мудофаага ўтиши
(last modified Mon, 19 Sep 2016 14:31:58 GMT )
сентябр 19, 2016 19:31 Asia/Tashkent

Ироқнинг Эронга қарши жанг бошлаганида Эрон халқининг муқаддас мудофаага ўтиши

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Ироқнинг Эронга қарши жанг бошлаганида Эрон халқининг муқаддас мудофаага ўтиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Шаҳривар ойининг 31 санаси ёки 21 сентябр Саддам режими Эронга қарши ердан ва ҳаводан оммавий урушни бошлаган кун бўлади. Ироқнинг олдинги дорга осилган президенти Саддам режимининг тажовузкор армияси 1980 йилнинг сентябр ойида бир ҳафта муддат ичида Теҳронни бутунлай босиб олиш тасаввури билан 12 та қўшин, 15 та қуролли бригада 4 минг 500 та БТР ва танклар ҳамда 360 та қирувчи самолёт, 400 та вертолёт ва бошқа ҳарбий воситалар билан Эронга қарши кенг миқёсли ҳужумни бошлади. Лекин ушбу жанг нима учун ва қандай қилиб бошланди. Ушбу урушда нима мақсадлар кўзда тутилган эди. Ушбу жангда қайси доиралар Саддамни ҳимоя қилишга ўтди. Бугун ўша даврдаги вазият ҳақида қайси нуқта назар билан мулоҳаза қилиш мумкин ва ушбу таҳдидлар ҳозирда тамом бўлдими деган саволни ўртага ташлаб муҳокама қилишга тўғри келади. Американинг Эронга қарши душманликлари ва фитналари Исломий инқилобнинг биринчи кунлариданоқ бошланди ва аста-секинлик билан кенгайди. Мустабид қудратлар мавжуд барча қарама-қаршиликлар ва рақобатларга қарамай, улар ушбу мақсад бўйича бир хил қарашга эга эдилар. Улар исломий инқилобни ўзлари учун таҳдид деб ҳисоблашди. Негаки, Исломий инқилоб жаҳон қудратларининг яккаҳукмронлигини инкор этадиган ғояларни илгари сурди.

     Шу боисдан, ҳамма душманлар Исломий инқилобга қарши бирлашиб олишди ва Эрон ислом жумҳуриятини ағдариш учун фитна чиқаришди. Мустабид тузумлар ёзилмаган келишув остида ва Исломий инқилобни мағлуб этиш мақсадида Саддам режимини ҳимоя қилиб Эронга қарши оммавий жангни уюштиришди. Саддамнинг Эронга қарши урушни бошлашининг баҳонаси шунда эдики, гўё икки давлат ўртасида чегара ихтилофлари бор эди. Аммо ишнинг моҳияти бошқача бўлиб, жаҳондаги йирик давлатларнинг минтақа майдонидан Эронни барҳам бериб, қудратга эга бўлиш учун  Саддамга берган ваъдалари бўлган. Саддамнинг нафсониятга берилиши ушбу ҳиссиётни янада кучайтириб мажбурий жангнинг бошланиб кетишини янада осонлаштирди. Саддамнинг руҳияти ва қудратини оширишга бўлган қизиқишлари ҳамда унинг минтақадаги ахмоқона қарашлари Саддам режимини Американинг йўл йўриғи билан Эронга қарши ҳужум қилишига муносиб шароит яратди. Бунинг ортидан эса, катта қудратлар минтақа ва халқаро кўламда Саддам режимини ҳимоя қилиш компаниясини бошлаб юборишди. Гарчи Ироқ ва АҚШ ўртасидаги дипломатик алоқалар 1967 йилда тўхтатилган бўлсада, бироқ Бағдоддаги Американинг манфаатларини ҳимоя қиладиган идорасининг фаолияти янада жадаллашган эди.

       Энди эса, минтақа бўйича сиёсий таҳлилчи Абдулло Зуҳур мавзуга доир ўзининг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этади. Марҳамат.

      Сиз сиёсий таҳлилчи Абдулло Зуҳурнинг мавзуга доир фикрларини тингладингиз.

        Американинг Нью-Йорк таймз рўзномаси Ироқнинг Эронга қарши тажовузни бошлашидан беш ой олдин 1980 йилнинг апрел ойида АҚШ давлати ушбу йўналишдаги лойиҳаларини ва режаларини босқичма босқич ошкор этди ва шундай ёздики, бази сиёсий доираларнинг фикрича Ироқнинг жанг қилиши эҳтимол Эронни ўз сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин. Америка миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Бержинский жанг бошланиши биланоқ, Ироққа бир неча маротаба пинҳона сафар қилди. У 1980 йилнинг 7 июн кунида Саддам билан учрашганидан сўнг, телевидениядаги чиқишида шундай айтдики, биз Америка ва Ироқ ўртасида жиддий қарама-қаршиликни кўрмаяпмиз. Биз Ироқнинг ўз истиқлоли учун қарор қабул қилганига ишонамиз ва Ироқ Форс кўрфазининг хавфсизлиги ҳақида қайғурмоқда ҳамда биз Ироқ ва АҚШ ўртасида муносабатларнинг кескин бўлишини тасаввур қилмаймиз. Шунингдек, Бержинский ўзининг Исломий инқилоб ва Америка таъсири ҳақидаги яна бир мақоласида шундай ёзган эдики, Эроннинг стратегик мавқеи Ғарб учун шундай аҳамиятга эгаки, Америка қандай бўлмасин ҳатто ҳарбий ҳаракатлар билан бўлсада Эроннинг қўлдан кетишига йўл қўймаслик лозим. Америкадаги Виржиния Университетининг Вильям Мери коллежининг директори Жеймз Бил Эронга қарши мажбурий жангнинг сабабини Форс кўрфазида ҳукмронликни қўлга киритиш учун сиёсий рақобат ва ҳаракатлар бўлган деб изоҳлади.

       Мазкур назарияни Американинг олдинги президенти Ричард Никсон ҳам Эрон ва Ироқ жанги ҳақида ўз чиқишида муҳокама қилган эди. Никсонга кўра, Американинг 1970 йиллардаги стратегияси радикал Ироқни Эронга таяниб тийиб қўйиш билан амалга ошган бўлса, аммо 1980 йиллардан кейин АҚШ Исломий инқилобни Ироққа таяниб тийиб қўйиш стратегиясини юритиб, Ироқнинг Эронга қарши жангини лойиҳалаштирди ҳада Эрон ва Ироқ ўртасидаги уруш шу мақсадлар билан бошланди. Ироқ режими Эронда инқилобнинг рўй бериши билан жанубдаги Эронлик араб аҳолисини гиж-гижлаш билан ва Балужистон ҳамда Курдистондаги халқлар ўртасида фитна оловини ёқиш билан Исломий инқилобни қулатиш учун етарлича замин яратилди деган тасаввурда бўлди. Лекин, ушбу иш Саддамнинг руҳияти билан унчалик тўғри келмас эди. Саддам 8 йиллик урушдан кейин ва БМТнинг 598- сонли резолюциясининг ижро этилишидан сўнг шунингдек, Қувайтга тажовуз қилишдан олдин Эронга ёзган хати шуни исботладики, Саддам асосан бошқа мақсадларни кўзлаган. Саддам Эроннинг ўша пайтдаги президенти Ҳошимий Рафсанжонийга йўллаган мактубида шундай қайд этдики, Эрон ва Ироқ ўртасидаги илгариги келишувлар ўз кучида қолади. Саддам ўзининг 1990 йилнинг 14 августдаги Эрон расмийларига йўллаган бешинчи ва охирги хатида мажбурий жангдаги жиноятига ишора қилмасдан шундай ёздики, икки мамлакат ўртасида сулҳ ўрнатиш учун жумладан 1975 йилдаги Жазоир битими инобатга олиб, Ироқ ҳарбий кучларининг Эронни ишғол этган ерларидан чиқиб кетишларини ва эронлик асирларнинг озод этилишини қабул қилади.  

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ