Муҳаммаджавод Зариф ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакилини қабул қилди
феврал 03, 2020 16:59 Asia/Tashkent
Теҳронда Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ва ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили билан учрашди.
Бугун Теҳронга келган ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Josep Borrell Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф билан учрашганида минтақа ва халқаро масалаларни муҳокама қилди.
Josep Borrell шунингдек Эрон президенти ва парламенти раиси билан алоҳида учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Теҳрон давлат масъуллари билан учрашувларида Халқаро ядровий келишув ўзгаришлари, Эрон ва Европа алоқалари ҳамда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашади.