Инқилоб Раҳбари: " Аср муомаласи" Трамп ўлимидан олдин ўлажак
(last modified Wed, 05 Feb 2020 11:55:57 GMT )
феврал 05, 2020 16:55 Asia/Tashkent
  •  Инқилоб Раҳбари:

Ислом Инқилоби раҳбари АҚШнинг " Аср муомаласи" номли лойиҳасини Трамп ўлимидан олдин ўлишини таъкидлаб, бу лойиҳага қарши курашнинг ягона йўли душманлар қаршисида тура олиш, ҳамда ислом олами ҳимояти билан фаластинлик гуруҳлар ва халқини жасурлик билан жиҳод қилишларидир деб изоҳладилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Эрон халқи турли қатламининг минглаб вакиллари билан учрашганида,  дунёдаги зўравон қудратлар ва жинояткорлари томонидан "Аср муомаласи" ёвуз лойиҳаси тақдимоти маросимини ўтказилганига тўхталиб,  АҚШ давлати бундай катта исмни қўйиши билан,  фаластинликларга қарши ўз лойиҳасини ижро эта олишига умид қилган ва ҳолангки  уларнинг бу амали ахмоқона ва ёвузликдир ва аввалидан зарар кўра бошлаши аниқ деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб Раҳбари  "Аср муомаласи" номли лойиҳани  АҚШ жиноятлари ва ёвуз ҳаракатларининг ёрқин мисоли эканлигини баён этиб,  АҚШ давлати сионистлар билан  биргаликда ўзларига тегишли бўлмаган масала борасида муомала қила бошлаган деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  шунингдек,  ўз халқлари орасида ҳам ҳеч қандай обру-эътиборга эга бўлмаган   бир нечта хиёнаткор араб режимлари раҳбарларини бу лойиҳани қўллаб- қувватлагани ва қарсак чалишини аҳамиятсиз эканлиги ва  зўравон қудратларнинг Фаластин масаласини унитиш бўлган аниқ сиёсатларининг аксича  Фаластин қайта тикланмоқда ва ўйғониши давом этмоқда шунингдек  бутун дунёда  Фаластин халқининг мазлумлиги ва номи тилга олинмоқда дея эълон этдилар.

Ул Зот зўравон қудратларни  қурол ва пулга таяниб ушбу лойиҳани ижро этишга уринаётганлигига ишора этиб,  фаластинлик қуролли ташкилотларини бу лойиҳа қаршисида тура олиши ва муқовиматни давом эттиришига ишончимиз комил, Эрон ислом жумҳурияти тузуми ҳам  фаластинликларни ҳимоя қилишни ўз бурчи сифатида билади бинобарин  бор куч- қудрати билан уларни қўллаб- қувватлайди ва бу ҳимоят ҳам Эрон ислом тузуми ва халқининг истак- хоҳишидир деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инқиқоб муаззам раҳбари ўз сўзларида,  Фаластин масаласига ечим топишнинг асосий йўлини  Эрон ислом жумҳуриятини дунё марказларида" қайдга олган ва эълон этган" принсипи яъне " фаластинликлар қарашлари" бўлишини эълон этиб,  Фаластиндаги тинчлик ва  уларнинг муаммоларига ечим топишнинг ягона йўли  мусулумонлар, насронийлар ва яҳудийлардан иборат барча фаластинликлар ўртасида референдум ўтказиш эканлигини таъкидладилар.

 Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий  шунингдек уларнинг овоз беришлари билан Фаластин сарзаминида ягона тузумни вужудга келтириш ҳамда  худди улар Фаластин, Нетаняҳу ва бошқалар борасида қарор чиқаришлари лозимлигини баён этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари сўзлари сўнггида  иншоаллоҳ,  бу мақсадлар ижро этилади ва сиз азиз ёшлар  шоҳид бўлиб, Аллоҳ инояти билан Байтулмуқаддасда намоз ҳам ўқийсиз деб буюрдилар.