Теҳрон жума намози хатбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i50141-Теҳрон_жума_намози_хатбалари
Теҳрон жума намози хатиби агар Исломий Инқилоб бўлмаганида, бугун Америка ва сионистик режим Эрон Ислом Жумҳурияти ва ислом дунёсида ҳукмронлик қиларди,-деб айтди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
феврал 07, 2020 16:24 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний
    Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний

Теҳрон жума намози хатиби агар Исломий Инқилоб бўлмаганида, бугун Америка ва сионистик режим Эрон Ислом Жумҳурияти ва ислом дунёсида ҳукмронлик қиларди,-деб айтди.

Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний Теҳрон жума намози хутбаларида,  Эроннинг Исломий Инқилоби 1357 йил 22 баҳман кунида (1979 йил 11 феврал) зўравон қудратларнинг бузғинчи ва ёвуз мақсадлари амалда татбиқ этилишига монеа яратганини баён этиш зимнида, Эрон Исломий Инқилоби ғалаба қозониши билан минтақа ва исломий мамлакатларнинг халқлари ҳам минтақада Америка васионистик режимнинг фитна-найрангларига қарши муқовимат ва устуворлик кўрсатишди,-дея таъкидлади.

Эрон Исломий Инқилоби 1357 йил 22 баҳман кунида (1979 йил 11 феврал) шукўҳ билан ғалаба қозонди.

Теҳрон жума намози хатиби шунингдек "аср муомаласи" лойиҳаси ҳақиқатан ҳам Америка ва сионистик режим учун аср расвогарчилиги эканлигини баён этиб, Фаластин ва минтақа халқлари америкалик ва сионистик ушбу лойиҳага қаршилик кўрсатишади,-деб таъкидлади. 

Охирги пайтда, Америка президенти фаластинлик овораларнинг қайтиш ҳаққини назарга олмаган ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги шаҳарчалар ва Қудсни сионистик режимга тўлиқ беришни ўзига қамраб олган "аср муомаласи" номли келишилган лойиҳасини намойиш этди. 

Мамлакатларнинг аксарияти ҳамда жаҳон бўйлаб, айниқса мусулмонларнинг диний ва сиёсий расмийлари бу лойиҳани жиддий маҳкум этишди.