Солеҳий: Эрон ўз хавфсизлигини ҳимоя қилишни давом эттиради
(last modified Mon, 10 Feb 2020 12:04:04 GMT )
феврал 10, 2020 17:04 Asia/Tashkent
  • Солеҳий: Эрон ўз хавфсизлигини ҳимоя қилишни давом эттиради

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Венада ядровий хавфсизлик бўйича ҳар икки йилда ўтказиладиган 3 -чи йиғилишда , шубҳасиз Эрон ўз хавфсизлигини ҳимоя қилишга давом беради деб айтди.

Бугун Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Алиакбар Солеҳий  бу йиғилишда  Халқаро ядровий келишувни сақлаш мавзусини ядровий хавфсизликни таъмин этувчи омил  сифатида таъкидлаб,  бу келишувнинг асосий томонлардан бўлган Европа масъулларини келишувни сақлаши ҳамда АҚШнинг бирёқлама ва зўравонлик  сиёсатларидан қутилишга чақирди.

Алиакбар Солеҳий  АҚШ давлатини,  ҳозирги шароит ва вазиятини келиб чиқишида айблаб,  АҚШдаги ҳоким режим ва сионистик режимнинг манитқсиз ва масъулиятсизлик ҳатти -ҳаракатларини кескин қоралади.

Эрон Атом энергияси ташкилоти  раиси  Халқаро арсасидаги Вашингтон сиёсатларни  террорчиликдан ўзга нарса эмаслигига тўхталиб,  АҚШ томонидан Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус  бўлинмаси сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этишдаги  жиноятларини маҳкум этди. У ўз сўзларида  Эрон ҳар қандай тажовузларга қатъий билан жавоб қайтаршини эълон этди.

Солеҳий шунингдек  ядровий хавфсизлик соҳасида Эронда ижро этилаётган кенг қамровли ҳатти ҳаракатларни эслатиб, Халқаро ҳамжамиятини  Эрон ядровий таъсисотларига  Stuxnet вируси каби киберҳужумлар ва эронлик ядровий олимларни террор этишдаги террорчилик ҳужумларни ин қоралаш ва  тўхтатишга ҳаракат қилишларини сўради.

Эслатиб ўтамиз, бугун Вена шаҳрида  дунёнинг кўп мамлакатлари ТИВ раҳбарлари, сиёсатчилари, атом энергияси ташкилоти раислари, етакчи масъуллари ва юқори мартабали хавфсизлик экспертлари иштирокида ҳар икки йилда ўтказилдиган ядровий хавфсизлик бўйича 3 -чи йиғилиши иш бошлади ва 5 кун давом этади.