Эрон масъуллари душманлар фитналари қаршисида метин дек тура олишни таъкидлашмоқда
(last modified Tue, 11 Feb 2020 09:36:01 GMT )
феврал 11, 2020 14:36 Asia/Tashkent
  • Эрон масъуллари душманлар фитналари қаршисида метин дек тура олишни таъкидлашмоқда

Эрон ислом жумҳурияти президени Ҳасан Руҳоний Теҳрон халқининг 22-чи баҳман кунидаги қизғин кўча намойишлари йўлида мухбирлар билан суҳбатида кўча намойишларда халқнинг қизғин қатнашиши Оқ уй ва бошқа золимларга қарши энг муҳим жавоб бўлишидан ташқраи буюк Эрон халқи эркинлигининг чақириғидир деб таъкидлади.

Эрон олий суди раиси Сайид Иброҳим Раисий ҳам  Эронда Исломий Инқилобни ғалабаси зўравон қудратлар ва золимликни мағлуб  бўлишининг нишонаси эканлигига ишора этиб, Эрон халқи шаҳид Қосим Сулаймоний жаноза мраосмда  душманлар фитналарига қарши курашнинг ягона йўли муқовимат эканлигини исботладилар деб атйдилар.

Эрон парламенти раиси Али Лорижоний ҳам 22 баҳман кўча -намойишларида қатнашиб,  кўча намойишларда Эрон халқини қизғин қатнашиши  Исломий инқилоб ҳаракатига янги куч- қудрат берганига тўхталиб,  қудратни ошириш орқали думшанлар қаршисида тура олиш зарурлигини баён этди.

Эрон Ислом Инқилоби соқчлар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий  ҳам бу маросим доирасида  Эрон ислом жумҳурияти олдингиданда куч- қудатлироқ бўлиб мувафаққиятлар томон ҳаракат этмоқда ҳамда халқ ва масъуллар ўртасидаги ҳамдиллик ва ҳамжиҳатлик билан душманларнинг  барча фитналарини чипакка чиқаради деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  ҳам 22 баҳман кўча- намойишлари доирасида  АҚШ давлати илгаригидек  Ислом Инқилобига қарши хатоликларини давом эттираётганига ишора қилиб, Эрон ва Яқин шарқ халқлари АҚШдан нафратланишади деб эълон этди.