Сурия парламенти раиси: такфирий терроризм устидан албатта ғалаба қозонамиз
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i50348-Сурия_парламенти_раиси_такфирий_терроризм_устидан_албатта_ғалаба_қозонамиз
Сурия парламенти раиси Дамашқда Эрон парламенти раисини кутиб олиш маросимида, турли фронтларда муқовимат кучлари ва Сурия армиясининг ғалабаларига тўхталиб, Сурия давлат армияси барча фитналар жумладан такфирий терроризм устидан албатта ғалаба қозонади деб таъкидлади.
(last modified 2020-02-16T14:45:59+00:00 )
феврал 16, 2020 17:19 Asia/Tashkent
  • Сурия парламенти раиси: такфирий терроризм устидан албатта ғалаба қозонамиз

Сурия парламенти раиси Дамашқда Эрон парламенти раисини кутиб олиш маросимида, турли фронтларда муқовимат кучлари ва Сурия армиясининг ғалабаларига тўхталиб, Сурия давлат армияси барча фитналар жумладан такфирий терроризм устидан албатта ғалаба қозонади деб таъкидлади.

Бугун Сурия парламенти раиси Ҳамуда Сабоғ Дамашққа Эрон парламенти раиси Али Лорижоний қабул қилиш маросимида,  Теҳрон ва Дамашқ давлатлари  турли заминлалар жумладан терроризм, такфир ҳамда душманлар фитналарига қарши кураш жараёнида чуқур ҳамкорликларига эгалар деб изоҳлади.

Эрон парламенти раиси Али Лорижоинй  Суриянинг олий мартабали масъуллари билан учрашиб мулоқот қилиш мақсадида бугун Дамашққа сафар қилди.

Али Лорижоний  Дамашққа борганидан кейин  бу шаҳр атрофидаги Ҳазрат Зайнаб/с.а/ ҳарамини зиёрат қилишга борди.

  •