Руҳоний: сайловларда халқнинг қизғин қатнашиши АҚШни қатиқ ғазаблантиради
Эрон президенти 21 февраль куни ўтказиладиган сайловларда Эрон халқининг қизғин иштирокини АҚШни ғазаблантиришига тўхталиб, Эрон халқи бирлик ва бирдамлик билан куч -қудратли эканлигини АҚШ давлатига кўрсатиб берадилар, деб таъкидлади.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний давлат делегацияси йиғилишида, Эрондаги парламенти кучли бир ташкилот эканлигига тўхталиб, Эрон халқи парламент сайловларида кенг -қамровли ва қизғин қатнашиши билан яна бир бор душманларни ноумид қилишади деб айтди.
Ҳасан Руҳоний Эрон халқига қарши АҚШ санкцияларини террорчилик акт эканлигига ишора қилиб, эндиликда сионистлар ва минтақадаги реакцион айрим режимлар ҳимояти билан Эрон халқи учун кўп муаммоларни келтириб чиқарган гуруҳ АҚШда ҳукумат қилмоқда деб аниқлик киритди.
Эрон президенти минтақа хусусан Эронга нисбатан АҚШ сиёсатларини нотўғри эканлигини баён этар экан, АҚШ масъуллари, максимал даражадаги босимлар Эрон халқи бирлиги ва қудрати туфайли натижасиз қолганини қабул қилиб таслим бўлиш вақти етиб келганини била олишлари зарур деб эълон этди.
Эрон президенти ўз сўзларида Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни терроризмга қарши кураш рамзи ва минтақа хавфсизлиги - тинчлиги символи эканлигига ишора қилиб, шаҳид Сулаймонийнинг жаноза маросимида миллионлаб эронликларни қатнашгани АҚШ ва бошқа айрим режимларнинг сўнгги йилларда Эрон хусусидаги хом- хаёлларини нотўғри ҳисоб -китоб ва хато бир қараш бўлганини ошкор этиб берди деб таъкидлади.