Эроннинг Ғарбий Озарбойжон вилоятида юз берган 5,7 балли зилзилада 75 киши жароҳатланди
феврал 23, 2020 11:54 Asia/Tashkent
Бугун маҳаллий вақт билан соат 9:22 дақиқада Эроннинг Ғарбий Озарбойжон вилоятидаги Қатур минтақаси атрофида 5,7 балли зилзила юз берди.
Зилзила ернинг 6 киломтер чуқурлигида содир бўлгани айтилади.
Дастлабки хабарларга асосан, зилзила шунингдек Табриз, Уску, Саҳанд, Урумия ва қўшни вилоятнинг бир нечта шаҳар ва вилояларида ҳам сезилган.
Эроннинг тез тиббий ёрдам хизмати ташкилоти наттоғи Мужтабо Холидий, бу зилзиладан кейин 13 афтершток ҳам юз берган.
Унинг айтишича, зилзила натижасида 25 қишлоқнинг 20-90 фойиз уй манзиллари ва бинолари вайрон бўлган ва 75 киши жароҳат олган.