Эрон президенти Европани ядровий келишувдаги мажбуриятларига пассив амал қилаётганини танқид қилди
(last modified Sun, 23 Feb 2020 07:48:16 GMT )
феврал 23, 2020 12:48 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти  Европани ядровий келишувдаги мажбуриятларига пассив амал қилаётганини танқид қилди

Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШни Халқаро ядровий келишувдан чиққани ортидан Европа давлатлари бу келишувдаги ўз мажбуриятларини ижро этишда таъсирчан қадам ташлай олмаганини таъкидлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Голландия ТИВ раҳбари Stef Blok билан учрашганида, АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишувдан чиққанини минтақа, жаҳон ва АҚШ халқининг зарарида бўлганига тўхталиб, барча томонлар  Халқаро ядровий келишувни сақлаб қолиши учун ҳаракат қилишлари лозим ва бу заминда Эрон  давлати   Европа Иттифоқи билан музокара ўтказишга тайёрдир деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний,  АҚШнинг Эронга қарши қўллаган ноқонуний ва бирёқлама санкцияларига ишора этар экан, АҚШ давлати ҳатто Эроннинг дори ва озиқ-овқат импорти соҳасига ҳам санкция жорий этган шу сабабдан дунёнинг эрксевар халқлари  АҚШнинг золимона ва ноқонуний санкцияларини қоралашиши шарт ва зарурдир деб эълон этди.

Эрон президенти шунингдек, АҚШ режимини минтақадаги ҳарбий иштироки минтақада кўп нотинчликлар ва нобарқарорликларга сааб бўлаётганига ишора этиб, АҚШ режими нотўғри аралашиши ва террорчилик ҳатти -ҳаракатларини тўхтатганида Ғарбий Осиё /Яқин  Шарқ/ минтақа табиий вазиятига қайтиб барқарорлик ва хавфсизлиги таъминланади деб аниқлик киритди.

Голландия ТИВ раҳбари  Stef Blok ҳам бу учрашувда  Халқаро бир келишув бўлган ядровий келишувини сақлаб қолишини таъкидлаб,  АҚШ давлатини бу келишувдан чиққани бутунлай нотўғри эканлигини айтди.

Голландия Ташқи ишлар вазири ўз давлатини  Халқаро ядровий келишувни сақлаб қолиши учун бор куч -қудратини ишга солишини баён этар экан,  музокараларни давом эттириш лозим ва фақат музокара йўлиб орқали  барча ихтилофлар ва  муаммоларга ечим топиш мумкин деб эслатиб ўтди.

  

Ёрлиқ