Руҳоний: АҚШ давлати ўз ичкарисида гриппдан ҳалок бўлаётган минглаб инсонлар фикрида бўлсин
Эрон ислом жумҳурияти президенти, Эрон ички ишларида АҚШ давлат масъулларининг аралашишига қарши билдирган изҳоротида, АҚШ давлати энг аввало ўз ичкарисида турли гриплардан ҳалок бўлаётган минглаь нафар проблемасини уйлашиши керак деб таъкидлади.
АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео ўз изҳоротида, АҚШ давлати Эрон давлати ўз ичкарисда коронавирусни тарқалиши тафсилотларини яширишидан хавотирдадир дея иддао қилганди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний давлат делегацияси йиғилишида Эрон ишлаб чиқариш ва фаолиятларни камайтириш ва бу жараёнига зарба бериши учун АҚШ давлатига коронавирус мавзусидан ричаг сифатида суиистеъмол қилишига ижозат бермасликка тўхталиб, статистик маълумотларга асосан сўнгги йиллар ичида АҚШда тарқала бошланган турли грипплардан 12-100 минг инсонлар ҳалок бўлган деб аниқлик киритди.
Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида АҚШ ва бошқа душманлар ўтган икки йил ичида санкциялар ва турли таблиғотлари билан ҳардоим Эронда иқтисодий ўсиш ва ривожланиш ҳаракатларини тўхтатишга уриниб келган, аммо халқимизнинг ҳушёрлиги билан бу фитналар чипакка чиқарилган деб изоҳлади.
Эрон президенти коронавирусга қарши кураш учун лозим чоралар кўриб чиқаётганига ишора этиб, Эрон халқи ва давлатининг мувофиқлашиши ва ҳамкорликлари билан албатта коронавирус нобуд этилади деб эълон қилди.