Эрон давлати FATF молиявий ҳаракати ишчи гуруҳи қарорини сиёсий деб баҳолади
Эрон ислом жумҳурияти давлати Теҳрон душманларидан айримларининг сиёсий мақсадлари ва ҳатти-ҳаракати сабаб, FATF молиявий ҳаракати ишчи гуруҳини Эрон номини қора рўйхатга киритиш қарорига келган деб таъкидлади.
Бугун Эрон давлати чиқарган баёниясида, Эроннинг терроризмга қарши сиёсатлари Эрон ислом жумҳурияти тузумининг адолат ва тинчликсеварлик сиёсатининг далилидир ва барча соҳаларда жумладан терроризмни молиявий жиҳатдан таъминлашга қарши курашни тобора кучайтирмоқда. Терроризмни молиявий таъмин этиш ва пул ювишга қарши ҳатрти ҳаракат ва мақсадимиз халқ истак -хоҳишлари ва мамлакат ичкарисидаги қонун-қоидалар доирасидадир. Бу масала давлат ва парламентнинг турли босқичлари ва даврларида ҳам қабул қилинган деб эълон этди.
Мазкур баёнияда келтирилишича, Эрон давлати бу заминдаги бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишни олқишлаган ва дунё мамлакатлари қабул қилган қоидаларни ижро этиши ва Халқаро стандартларни қўллаб- қувватлаган деб қўшимча қилди.
Эрон давлати баёниясида Эрон душманлар хусусан АҚШ давлати Эронга қарши позициясини мустаҳкамлаш мақсадида янги иттифоқиларни албатта этишга уринмоқда деб таъкидлади.
FATF молиявий ҳаракати ишчи гуруҳи ўз таъбири билан террорзимни молиявий жиҳатдан таъминлаш Халқаро қонунларга риоя қилмасликда айблаб қора рўйхатга киритган.