Руҳоний: коронавирусга қарши курашда бутун жаҳон халқлари бир- бирига ёрдам бериши лозим
(last modified Sat, 29 Feb 2020 11:36:59 GMT )
феврал 29, 2020 16:36 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: коронавирусга қарши курашда бутун жаҳон халқлари бир- бирига ёрдам бериши лозим

Эрон президенти бугунги кунда коронавирусни глобал бир муаммога айланганини таъкидлаб, дунёдаги барча давлат ва миллатлар бир -бири ёнида ва ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдам билан ушбу муаммони ҳал қилишлари зарур деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамд ол Соний билан телефон орқали суҳбатида  коронавирусга қарши кураш учун соғлиқни сақлаш ва дори дармон тажҳизотлари билан таъминлаш соҳасида икки мамлакатнинг ҳамкорликларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаб, Эрон товар айирбошлаш, маҳсулотлар экспорти ҳамда мусофирларни бориб келиши учун соғлиқни сақлаш ва гигиена протоколларини ижро этишга ҳаракат қилмоқда деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  Теҳрон -Доха ўртасида кўптомонлама ҳамкорликларни кенгайтиришга ишора этди,  келаси ойи ташкил этилиши кутилаётган Эрон ва Қатар ҳамкорликларни қўшма комиссиясида масъуллар ҳам иккитомонлама муносабатларни кенгайтириш заминасини муҳаё қилишларига умид билдирди.

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамд ол Соний ҳам телефон орқали суҳбатида  январь ойида Теҳронга қилган мувафаққиятли сафаридан хурсандчилик билдииб. яқин келажакда Дохада икки мамлакат раҳбарларининг музокараларни давом эттиришига шоҳид бўлишига умид қилман деб айтди.

Шайх Тамим бин Ҳамд ол Соний  шунингдек  Эрон халқига соғлиқ ва саломатлик тилаб коронавирусга қарши курашда Қатар давлатини Эрон халқи ва давлати ёнида эканлигини эслатиб, Эрон профессионал шифокорлари ва бошлиқлари билан бу вирусни контрол этиш ва ушбу муаммога ечим топиш қудратига эгадир деб аниқлик киритди.

Қатар амири ўз сўзларида Қатар халқи ва давлатини Эрон давлати ва халқи ёнида бўлганини эслатиб, Қатар давлати  ушбу вирусга қарши кураш жараёнида Эрон билан ҳамкорлик қилиш ва Теҳронга ёрдам кўрсатишга тайёрдир деб эълон этди.

 

Ёрлиқ