Руҳоний Идлиб бўҳронига ечим топиш мақсадида Эрон, Россия ва Туркиянинг 3 томонлама йиғилишини таклиф қилди
(last modified Sun, 01 Mar 2020 07:03:59 GMT )
март 01, 2020 12:03 Asia/Tashkent
  • Руҳоний Идлиб бўҳронига ечим топиш мақсадида Эрон, Россия ва Туркиянинг 3 томонлама йиғилишини таклиф қилди

Эрон ислом жумҳурияти президенти, Эрон, Туркия ва Суриянинг 3 томонлама йиғилишини ўтказишни таклиф қилиб, террорчиларни таг -тубидан йўқ қилиш ва Идлибда бегуноҳ инсонларни ҳимоя қилиш муҳим вазифа сифатида эътибор остида бўлиши лозим деб айтди.

Эрон президенти  Ҳасан Руҳоний Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған билан телефон орқали суҳбатида  Сурия муаммосига ечим топиш учун  Эрон, Туркия ва Россияниннг 3 томонлама масхус ҳамкорликларининг аҳамиятига ишора этиб,  Эрон давлати  Отсона йиғилиши жараёни чорчубасида 3 томонлама йиғилишини кейинги босқичига мезбонлик қилиш учун тайёрдир деб қўшимча қилди.

Эрон президенти, Остона йиғилиши жараёнини минтақа хавфсизлиги учун буюк бир ютуқ эканлигини эслатиб,  кескинликларни ошиши минтақадаги ҳеч бир мамлакат фойдасига эмас шунинг учун  муаммолар музокара йўли орқали ҳал этилилиши лозим,  Остона йиғилиши жараёнини эса заифлашишига ижозат бермаслик лозим деб қўшимча қилди.

Эрон президенти,  ўз сўзларида  Эронда коронавирусдан айрим фуқароларни вафот этгани сабаб Туркия президентини Эрон халқига билдирган ҳамдардлигини олқишлаб,  Теҳрон коронавирусга қарши кураш учун Эрон ва Туркия ўртасида қўшма соғлиқни сақлаш протоколини зудлик билан ижро этиб икки мамлакат фуқароларининг бориб келишлари ва тожирларининг  ҳамкорликлари учун шароит муҳаё этишга таёйрдир деб аниқлик киритди.

Тукрия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам  телефон орқали ушбу суҳбатида  Сурия ўзгаришларида Эрон ролини таъсир бўлганига тўхталиб,  Сурия муаммоларига ечим топишнинг ягона йўлини сиёсий музокаралар эканлигини таъкидлаб,  бу масалада Эронни ҳамкорлик қилишга дават этди.

Эрдуған  Остона йиғилиши жараёнида Эрон, Россия ва Туркиянинг 3 томонлама келишувининг таъсирини баён этар экан,  бундай музокаралар ижобий натижалар келтиради ва доимий тинчликка эриша олиш учун давом этиши лозим деб эълон этди.

  

Ёрлиқ