Ғарибободий: МАГАТЕ ядровий келишув хусусида фактларни текшириш ва назоратини давом эттирмоқда
(last modified Wed, 04 Mar 2020 07:04:29 GMT )
март 04, 2020 12:04 Asia/Tashkent
  • Ғарибободий: МАГАТЕ ядровий келишув хусусида фактларни текшириш ва назоратини давом эттирмоқда

Қароргоҳи Венеда бўлган Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг элчиси ва доимий вакили Халқаро ядровий келишув борасида Эрондаги МАГАТЕнинг назоратлари ва ҳужжатларни тафтиш қилиши давом этмоқда, деб таъкидлади.

Кеча қароргоҳи Венада бўлган Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доимий вакили Козим Ғарибободий  мухбирлар билан суҳбатида  Халқаро ядровий келишувни ижро этишнинг фактлари ва ҳужжатларини тафтиш этиш хусусидаги Халқаро атом энергияси агентлигининг ҳисоботини  тарқалганига тўхталиб,  бу ҳисобот яна бир бор бу агентликни 2016 чи йилнинг 16 январидан бери  Халқаро ядровий келишув хусусидаги фактларни текшириш фаолиятларини давом этаётганини тасдиқлайди деб изоҳлади.

Ғарибободий шунингдек МАГАТЕ ўз ҳисоботида  Фурду ядровий таъсисотларида UF6 уранни бойитиш жаарёни хусусидаги Эрон фаолиятларини давом этаётгани ва Эронда уранни бойитиш даражаси 4,5 фойиз эканлигини таъкидламоқда деб қўшимча қилди.

Қароргоҳи Венада бўлган Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доимий намояндаси ўз сўзларида МАГАТЕ ҳисоботи асосида  2020 чи  йилнинг 19 февралига қадар Эроннинг бойитилган уранининг ҳажми 1 минг 20 килограмм ва 900 граммни ташкил қилган деб таъкидлади.

Ғарибободйнинг сўзларига кўра,  Халқаро атом энергияси ташкилоти  ўз ҳисоботида  Эрон эълон қилганидан кейин янги центрафугаларни жойлаштирганини тан олган деб аниқлик киритди.

Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доимий вакилига кўра,   МАГАТЕ  шунингдек Эрон ўз хоҳиши ва вақтинча қўшимча протоколни ижро этишга давом бериши ва   эълон этилган фаолиятарни тўғри йўналишда эканлигини аниқлаш учун фактларни текшириш жараёни давом этаётганини эълон қилган.