Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 552 нафарга етди
(last modified Wed, 04 Mar 2020 12:05:19 GMT )
март 04, 2020 17:05 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 552 нафарга етди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кӯра коронавирусга чалинганлардан 552 нафари тӯлиқ даволаниб,  касалхонадан уйларига жавоб берилди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг хабарига кӯра  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар бӯлими бошлиғи  Киёнуш Жаҳонпурнинг  бугун тарқатган  маълумотларига кӯра   коронавирусга чалинганлардан 552 нафари тӯлиқ даволаниб,  касалхонадан уйларига жавоб берилди.

  Киёнуш Жаҳонпурнинг айтишича Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар 2922 нафарни ташкил этади. Бу вирусдан ҳалок бўлган шахслар сони афсуски,  92 кишига етган.

Эслатиб ўтамиз коронавирус 2019 йилнинг декабри охирида Хитой шарқидаги Хубэй вилояти маркази  Ухан шаҳрида пайдо бўлди.

Бу вирус Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 81 мамлакатида ҳам қайд этилган.

Бугунгача дунёда 93 мингдан ортиқ киши бу вирусга мубтало бўлган ва улардан 50 минг нафари тузалиб, 3218 нафардан кӯпроғи қурбон бўлган.

Ёрлиқ