Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 739 нафарга етди
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эронда коронавирусга чалинганлардан ҳозиргача 739 нафарини даволангани ва касалхонадан уйига жавоб берилганини маълум этди.
Бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар бўлими бошлиғи Киёнўш Жаҳонпур мухбирлар билан суҳбатида Эронда коронавирусга мубтало бўлган шахслар сонини 3513 нафарга етганини таъкидлаб афсус билан айтганда ҳозиргача бу вирусдан юртдошларимиздан 107 нафраи вафот этган деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз коронавирус 2019 йилнинг декабри охирида Хитой шарқидаги Хубэй вилояти маркази Ухан шаҳрида пайдо бўлди.
Бу вирус ҳозиргача Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 86 мамлакатида ҳам қад этилган.
Сўнгги хабарарга асосан, ҳозиргача дунёда бу вирусга чалинганлар сони 96 минг нафардан ошган. Улардан 53 минг нафари тузалиб 3288 нафари эса вафот этган.