Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 913 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i50744-Эронда_коронавирусдан_даволанганлар_сони_913_нафарга_етди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганлардан ҳозиргача 913 нафари даволаниб, касалхонадан уйига жавоб берилганини маълум қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
март 06, 2020 18:24 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 913 нафарга етди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганлардан ҳозиргача 913 нафари даволаниб, касалхонадан уйига жавоб берилганини маълум қилди.

Бугун (жума)  Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар бўлими бошлиғи Киёнуш Жаҳонпур    Эронда коронавирусга мубтало бўлган шахслар сони 4747 нафарга етганини таъкидлаб,  бу вирусдан  124 нафар вафот этганини эълон қилди. 

Жаҳонпурнинг маълумотларига кӯра бу вирусга чалинганлик гумони билан Эронда 15981 киши касалхонага ётқизилган. Ташхис марказларининг сони анчайин кӯпайгани сабабли гумонланувчилар текширувдан ӯтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз:  коронавирус 2019 йилнинг декабри охирида Хитой шарқидаги Хубэй вилояти маркази  Ухан шаҳрида пайдо бўлди.

Бу вирус ҳозиргача Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 86 мамлакатида ҳам қайд этилган.