Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 1600 нафардан ошди
(last modified Sat, 07 Mar 2020 11:23:43 GMT )
март 07, 2020 16:23 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 1600 нафардан ошди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлгнлардан 1669 нафарини тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди.

Бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигини умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Киёнўш Жаҳонпур, мухбирлар билан суҳбатида, Эронда ҳозиргача коронавирусга мубтало бўлганлар сонини 5 минг 823 кишига етгани ва улардан 145 нафарини вафот этганини маълум этди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус 2019 йилнинг декабри охирида Хитой шарқидаги Хубэй вилояти маркази  Ухан шаҳрида пайдо бўлди.

Бу вирус ҳозиргача Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатида ҳам қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга асосан, ҳозиргача дунёда 101 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлган ва улардан 3 минг 400 нафари вафот этган.