Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 2700 нафардан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i50835-Эронда_коронавирусдан_даволанганлар_сони_2700_нафардан_ошди
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 2 минг 731 нафарини тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди
(last modified 2020-03-11T09:34:43+00:00 )
март 10, 2020 16:37 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 2700 нафардан ошди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 2 минг 731 нафарини тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди

Бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигини умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Киёнўш Жаҳонпур Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини 8 минг 42 кишига етганини таъкидлаб, афсус билан айтганда улардан 291 нафари вафот этди деб маълум этди.

Бу вирус ҳозиргача Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 110 дан ортиқ мамлакатида ҳам қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга асосан, ҳозиргача дунёда 114 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлган ва улардан 64 мингдан ортиғи даволанган аммо  4 минг  нафардан ортиғи ҳам вафот этган.