Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 3000 нафарга яқинлашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i50860-Эронда_коронавирусдан_даволанганлар_сони_3000_нафарга_яқинлашди
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 2 минг 959 нафарини тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
март 11, 2020 12:43 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 3000 нафарга яқинлашди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 2 минг 959 нафарини тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди

Бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигини умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Киёнўш Жаҳонпур Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини 9 минг  кишига етганини таъкидлаб, афсус билан айтганда улардан 354 нафари вафот этди деб маълум этди.

Бу вирус ҳозиргача Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 120 дан ортиқ мамлакатида ҳам қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга асосан, ҳозиргача дунёда 119 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлган ва улардан 66 мингдан ортиғи даволанган аммо  4 минг  300 нафари ҳам вафот этган.