Мусавий: Эрон сиёсат юритишда Англиянинг кўрсатмаларига муҳтож эмас
Эрон ТИВ наттоғи, Эрон сиёсат юритиш масаласида Англия ташқи ишлар вазирининг кўрсатмаларга эҳтиёж сезмайдиганини таъкидлаб, уччинчи мамлакатларнинг аралашиши дунёнинг турли бурчакларида хаос ва нотинчликларни келиб чиқишининг асли омилидир деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Англия ТИВ раҳбари Dominic Raab Ғарбий Осиё-Яқин Шарқ минтақаси нотинчликларида Лондон ва Вашингтоннинг бузғунчи ҳатти- ҳаракатларини кўрмаганга олиши билан Эронни бу минтақада нотинчликлар яратишда айблаб, Лондон Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига ижозат бермайди деб иддао қилди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мусавий, Англия ТИВ раҳбари Dominic Raab изҳоротини конструктив ва муносиб эмаслигини баён этар экан, Теҳрон ҳардоим бундай такрорий, асоссиз ва мантиқсиз иддаоларни рад этади деб қўшимча қилди.
Мусавий ўз сўзларида, Эрон ислом жумҳурияти, ўзини динй, ахлоқий, хавфсизлик ва сиёсий меъёрлари асосида ҳеч қачон ядроқвий қурол -яроқ пайида бўлмаган ва бир неча маротаба бу позициясини эълон этган деб аниқлик киритди.
Мўсавий Яман халқини оммавий қирғин этаётган Ол Сауд тажовузкор режимини коалициясини қурол -яроқ билан таъмин этишдаги Лондон давлатини бузғунчи ролини қоралаб, айрим давлатлар Ғарбий Осиё минтақаси мамлакатлари ички ишларида шу ҳолда аралашмоқдаки, география нуқтаи назаридан бу минтақадан минглаб километр узоқда жойлашганлар.