Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 3000 нафардан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i50885-Эронда_коронавирусдан_даволанганлар_сони_3000_нафардан_ошди
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 3 минг 276 нафарини тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди
(last modified 2020-03-13T08:10:53+00:00 )
март 12, 2020 13:06 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 3000 нафардан ошди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 3 минг 276 нафарини тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди

Бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигини умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Киёнўш Жаҳонпур Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини 10 минг  кишидан ошганини таъкидлаб, афсус билан айтганда улардан 429 нафари вафот этди деб маълум этди.

Бу вирус ҳозиргача Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 120 дан ортиқ мамлакатида ҳам қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга асосан, ҳозиргача дунёда 126 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлган ва улардан 68 мингдан ортиғи даволанган аммо  4 минг  600 нафари ҳам вафот этган.