Инқилоб Раҳбарининг коронавирусга қарши кураш заминасидаги янги дастури
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i50892-Инқилоб_Раҳбарининг_коронавирусга_қарши_кураш_заминасидаги_янги_дастури
Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош штаби раиси Муҳаммад Боқириийга берган фармойишида, коронавирусга қарши кураш заминасида Эрон қуролли кучларини халққа кўрсатаётган хизматлари ва ёрдамларини олқишлаб , ушбу инфекцияни олдини олишни кучайтириш учун даволаш ва соғлиқни сақлаш қароргоҳи қолабида хизматларни ташкиллаштириш лозимлигини таъкидладилар.
(last modified 2020-03-13T12:26:17+00:00 )
март 13, 2020 14:12 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбарининг коронавирусга қарши кураш заминасидаги янги дастури

Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош штаби раиси Муҳаммад Боқириийга берган фармойишида, коронавирусга қарши кураш заминасида Эрон қуролли кучларини халққа кўрсатаётган хизматлари ва ёрдамларини олқишлаб , ушбу инфекцияни олдини олишни кучайтириш учун даволаш ва соғлиқни сақлаш қароргоҳи қолабида хизматларни ташкиллаштириш лозимлигини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари идораси сайтининг хабар қилишича, кеча Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз дастурида бу вирусни биологик ҳужум бўлиши эҳтимолига эътибор бериб бундай ҳатти-ҳаракатлар  биологик ҳужумларни ҳимоя қилиш учун ў навъидаги машғулотлар сифатида  миллий куч- қудратини ошириши мумкин деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  ушбу қароргоҳ вазифасидан бирини қуролли кучлар бўлинмалари ва ташкилотлари маъмуриятини ва масъулиятини тақсимлаш эканлигига тўхталиб,  мазкур марказ Эрон  давлати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан мукаммал  мувофиқлшатириш доирасида амал қилиши шарт деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек Аллоҳнинг ҳидояти ҳамда Ҳазрат Бақиятуллоҳ арвоҳано фадоҳ ҳимояти билан Эрон халқи ҳардоим ғалаба қозониб тинч ва хавфсизликка яшашига умид қилдилар.