Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 3 минг 500 нафардан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i50896-Эронда_коронавирусдан_даволанганлар_сони_3_минг_500_нафардан_ошди
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 3 минг 529 нафарини тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди
(last modified 2020-03-14T07:35:35+00:00 )
март 13, 2020 16:50 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 3 минг 500 нафардан ошди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 3 минг 529 нафарини тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди

Бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигини умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Киёнуш Жаҳонпур  Эронда коронавирусни юқтирганлар сонини 11 минг  кишидан ошганини таъкидлаб, афсус билан айтганда улардан 514 нафари вафот этди деб маълум этди.

Бу вирус ҳозиргача Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 129 дан ортиқ мамлакатида ҳам қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга асосан, ҳозиргача дунёда 135 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлган ва улардан 70 мингдан ортиғи даволанган аммо 5 минг  нафарга яқини вафот этган.