Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 5 минг нафарга яқинлашди
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 4 минг 790 нафарини тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди
Бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигини умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Киёнуш Жаҳонпур Эронда коронавирусни юқтирганлар сонини 13 минг 938 кишидан ошганини таъкидлаб, афсус билан айтганда улардан 724 нафари вафот этди деб маълум этди.
Шу билан бирга Эрон давлати, қуролли кучлар ва халқ ёрдамидаги ҳатти- ҳаракати билан касалларни ўз вақтида ташхислаш, мубтало шахслар билан алоқада бўлган кишиларни аниқлаш, карантинда олиш ва коронавирусга чалинганларни даволаш жаарёнини суръат билан давом эттирмоқда.
Халқаро ташкилотлари маълумотлари асосида, ҳозиргача дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 157 минг нафардан ошгани ва улардан 5 минг 800 нафари вафот этган. Шунингдек 76 мингга яқини тузалиб уйига жавоб берилган.