Эрон давлати гуманитар ёрдамлар жўнатган Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди
(last modified Tue, 17 Mar 2020 06:38:12 GMT )
март 17, 2020 11:38 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати   гуманитар ёрдамлар жўнатган Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди

Эрон ТИВ наттоғи коронавирусга қарши кураш жараёнида, эронликларга инсонпарварлик ёрдамлар жўнатган Ўзбекистон , БАА ва БМТнинг ЮНИСЕФ жамғармасига миннатдорчилик билдирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий  Твиттер саҳифасида,  коронавиурс инфекциясига қарши кураш олиб бориш учун Ўзбекистон, БАА ва ЮНИСЕФ жамғармасини Эронга жўнатган тиббий тажҳизотларига тўхталиб,  Эрон ислом жумҳурияти  шундай бир оғир вазиятда эронликларга ёрдам қўлини чўзган томонларнинг инсонпарварлик ёрдамларини ҳеч қачон унутмайди деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, Ўзбекистон ва БАА мамлакатлари шунингдек БМТнинг ЮНИСЕФ ташкилоти  Эронга коронавирусдан ҳимояланиш учун зарур бўлган бир марталик тиббиёт қўлқоплари, ниқоблар ва комбенизонлардан иборат гуманитар ёрдамнинг навбатдаги партиясини  жўнатганди.

Эрон ТИВ натоғи ундан олдин ҳам Хитой, Туркия, Германия, Франциядан ташқраи, Қатар, Россия ва Озарбойжон епсбликаси ёрдамларини қабл қилинганини эълон этганди.