Эронда коронавирусдан даволанганлар сони 7 мингга яқинлашди
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 6 минг 745 нафари тузалиб уйига жавоб берилганини эълон этди
Бугун Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Алиризо Раисий Эронда коронавирусни юқтирганлар сонини 19 минг 644 кишидан ошганини таъкидлаб, афсус билан айтганда улардан 1 минг 433 нафари вафот этди деб маълум этди.
Шу билан бирга Эрон давлати, қуролли кучлар ва халқ ёрдамидаги ҳатти- ҳаракати билан касалларни ўз вақтида ташхислаш, мубтало шахслар билан алоқада бўлган кишиларни аниқлаш, карантинда олиш ва коронавирусга чалинганларни даволаш жаарёнини суръат билан давом эттирмоқда.
Бу вирус ҳозиргача Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 180 дан ортиқ мамлакатида ҳам қайд этилган.
Халқаро ташкилотлари маълумотлари асосида, ҳозиргача дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 248 минг нафардан ошгани ва улардан 10 минг нафари вафот этган. Шунингдек 88 мингга яқини тузалиб уйига жавоб берилган.