Эрон ва Франция президентлари БМТ бош ассамблеясининг саммитида учрашди
(last modified Wed, 21 Sep 2016 15:15:10 GMT )
сентябр 21, 2016 20:15 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Франция президентлари БМТ бош ассамблеясининг саммитида учрашди

Эрон ислом жумҳурияти ва Франция президентлари Эрон ва олтилик томонидан қабул қилинган "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"даги бандларни тула ва аниқ ижро этишни таъкидлашди

Эрон ислом жумҳурияти ва Франция президентлари Эрон ва олтилик томонидан қабул қилинган "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"даги бандларни тула ва аниқ ижро этишни таъкидлашди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Нью-Йоркда маҳаллий вақт сешанба куни БМТ бош ассамблеясининг саммитида Франция президенти Француа Олланд билан учрашганида шундай айтдики, ядровий келишувнинг ютуқ ва муваффақиятларини заифлаштиришга рухсат бермаслик керак ва барча томонлар ушбу масалада ўз қатъиятликларини кўрсатишдан ташқари бошқа аъзоларни ҳам ўзларининг мажбуриятларига тўла амал қилишларига чорлашлари лозим.  Ҳасан Руҳонийга кўра, узоқ давом этган музокаралардан сўнг халқлар, ширкатлар ва минтақа "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг фойдасидан манфаатдор бўлишлари керак.