Генерал Ҳотамий Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон мудофаа вазирига табрик йўллади
Эрон мудофаа ва қўллаб-қувватлаш вазири ўзининг паёмида Нарўз байрами муносабати билан Ўзбекистон ва Наврўз байрами нишонланадиган мамлакатларнинг мудофаа вазирларига табрик йўллади.
Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий Ўзбекистон, Арманистон,Туркманистон, Покистон,Тожикистон, Азарбойжон, Афғонистон, Қирғизистон ва Қазоғистон қуролли кучлари, халқи, давлати ва мудофаа вазирларига йўллаган алоҳида бир паёмида, қадимий Наврўз байрами минтақа мамлакатларининг муштарак мероси сифатида, турли соҳаларда ҳамкорликларни ривожлантириш учун имконият яратади,- дея таъкидлади.
Генерал Ҳотамий минтақа мамлакатларининг қуролли кучлари, халқи ва давлати учун мувафаққиятлар тилаган ҳолда, оламшумул бу муносабатнинг баракати билан барча соҳалар, жумладан мудофаа арсасида иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтириш ва уни ривожлантириш ижод этилишига умидворлик билдирди.
Ҳижрий-шамсий 1399 йил 1-фарвардин куни милодий ҳисоб билан 2020 йил 20 март куни Эронда янги йил куни сифатида, Наврўз байрами нишонланади.
Наврўз байрами Эрондан илдиз олган байрамдир ва дунёнинг 300 миллиондан ортиқ халқи Эрон халқининг қадимий Наврўз байрамини кутиб олишади.